Миллиардернинг хотини афғонистонлик қочоқни деб эри билан ажрашди…

0

 

Германиялик миллиардер Тео Альбрехтнинг 47 ёшли хотини Катя Альбрехт афғонистонлик 31 ёшли қочоқ Тарек С. исмли йигитни деб эри билан ажрашди. Айтишларича, Тарек С. миллиардернинг уйига сигнализация ўрнатиш учун келган куни икковлари бир-бирларини бир кўришда севиб қолганмиш.

— Ҳаддан ташқари кучли қўриқланиш, зерикарли ҳаёт жонимга текканди, — дейди аёл. — Тарекни кўрдим-у, бир умр излаганимни топгандек бўлдим…

Ўша куниёқ Катя миллиардер эрини ташлади-ю, афғонистонлик қочоқ йигитга тегиб олди. Ҳозир уларнинг бир ўғли бор. Тарек Германияда ота-онаси ҳам бирга яшаши учун ҳашаматли қаср қурмоқда. «Қайси пулига қаср қуриши мумкин?» дейсизми? Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, миллиардер хотини ажрашиб кетган бўлса ҳам уни тўлиқ пул билан таъминлаб келмоқда экан. Миллиардернинг жами бойлиги 16 миллиард долларга тенг эмиш.