«APPLE» «АЙФОН»НИНГ АРЗОН ТУРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРМОҚДА…

0

 

Американинг «Аpple» компанияси ўртаҳоллар, яъни, бой ҳам, қашшоқ ҳам яшамайдиганлар учун «Айфон» смартфонларининг арзонлаштирилган турини ишлаб чиқаради. Бу смартфонларга «iPhone SE» дея ном берилади.

Янги смартофнларнинг тақдимот маросими 2020 йил баҳорида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Техник жиҳатдан «iPhone SE»нинг асосини «iPhone 8» смартфонлари ташкил этади. Дисплейи 4, 7 дюймга тенг бўлади. Улардан бармоқ излари асосида блокдан чиқариш «Touch ID» дастури ҳам ўрин олади. Бир дона асосий камера ва шундай корпусга эга.

Аммо янги смартфонлар нархи ҳозирча маълум қилинмаган. Шуниси аниқки, улар одатий»Айфон» лар нархидан анча арзон баҳода сотилади.