БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ?..

0

 

 

* * *

 

— Тошматвой, даданг қанча маош олади?

— Икки юз минг сўм.

— Уйга қанчасини олиб келади?

— Саксон минг.

— Нима бало, математикани билмайсанми?

— Йўқ, сиз менинг дадамни билмайсиз.

 

* * *

 

— Нега сен шунчалар эринчоқ, дангаса хотин билан яшаяпсан?

— Бошқасини топишга эринаман!

 

* * *

 

Аёл дугонасига деди:

— Эрим айтганки, агар унга яна хиёнат қилсам, ўзини ўзи осиб қўяркан. Ўшандан бери унга яширинча хиёнат қилиб келяпман ва адашмасам, уни эллик марта ўлимдан асраб қолдим.

 

* * *

 

Жуҳуд шеригига деди:

— Юр, кафега кириб овқатланамиз!

— Гап йўқ. Пулини ким тўлайди?

— Пулиними? Унда бундай қиламиз. Ҳов анави фаввора сувига баравар бошимизни тиқамиз. Ким олдин сувдан бошини кўтарса, ўша тўлайди…

Эртасига газеталарда шундай эълон пайдо бўлди: «Кеча шаҳардаги фавворалардан бирига икки жуҳуд йигити чўкиб кетиш натижасида ҳалок бўлди».

 

* * *

 

Муаллима:

— Ўқувчилар! Ҳеч қачон жониворларни ўпманглар! Бу нарса турли касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Хўш, шунга ким яққол мисол келтира олади.

Эшмат:

— Мен!

— Қани, келтир-чи!

— Холамнинг тўтиқуши бор эди. Холам ҳар куни уни эркалаб ўпарди.

— Кейин-чи?

— Охири тўтиқуш жинни бўлиб қолди.

 

* * *

 

Автодўкон эшиги тепасидаги эълондан:

— Ҳар бир «Ласетти» сотиб олган одамга совға сифатида бир шишадан лимонад тақдим этилади.

 

* * *

 

Эркак судьяга деди:

— Мен хотиним билан ажрашишни хоҳлайман.

— Нима сабабдан?

— Илгари ишдан келсам, ҳовлидаги итимиз ҳуриб менга салом берарди. Хотиним эса дарров қўлимдан сумкамни оларди. Энди эса ҳаммаси аксинча бўлаяпти.

 

* * *

 

Йигит севган қизига деди:

— Юр, кинога тушамиз!

— Э, яхшиси бизникига бора қолайлик!

— Сеникида нима бор? Барибир, телевизоринг бузуқ-ку!

 

* * *

 

Аёл дугонасига деди:

— Кеча менга бир лўли хотин учради. Унинг айтишича, тўрт фарзандли бўларканман. Лекин биринчи фарзандим хунук, иккинчиси пиёниста, учинчиси ўғри бўлармиш. Фақат тўртинчи фарзандимгина рисоладагидек бўларкан.

— Вой, унда бирдан тўртинчисини туғиб қўяқол!

 

* * *

 

Болакай бувисига деди:

— Бувижон, менга минг сўм бериб туринг! Пенсиядан қайтараман!

— Ие, бу нима деганинг? Сен пенсияга чиққунингча мен аллақачон оламдан ўтиб кетаман-ку!

— Э, мен сизнинг пенсиянгизни назарда тутаяпман.

 

* * *

 

Янги бой Швейцария банкига борди-да, ходималардан бирига деди:

— Мен банкингизга пул қўймоқчи эдим.

— Қанча?

Янги ўзбек ходиманинг қулоғига шивирлади:

— Уч миллион доллар.

Ходима:

— Баландроқ овозда гапираверинг! Бизда камбағаллик айб ҳисобланмайди.