Миср собиқ президентининг кенжа ўғли юрак хуружи туфайли вафот этди…

0

 

Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсийнинг 24 ёшли ўғли Абдулла Мурсий куни кеча юрак хуружи туфайли касалхонада вафот этди. Мурсийлар сулоласининг адвокати Абдул аль-Манаам Абдул-Мақсуднинг гапига кўра, Абдулла автомобилни бошқариб кетаётганда дафъатан юраги хуруж қилган. Аммо юрак хуружининг туб сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.

Миср собиқ президенти Муҳаммад Мурсийни жосусликда айблашган. Суд жараёни давомида танаффус эълон қилинган маҳал Муҳаммад Мурсий ҳушидан кетган. Касалхонага олиб боришганда, аллақачон ўлим топиб улгурганди. Муҳаммад Мурсий 67 ёшида оламдан ўтган.

 

 

loading...