«Муҳташам юз йил»даги Сулаймон роли ижрочиси Холид Эрганч фарзанд кутмоқда…

0

 

Барчага турк киноижодкорлари тарафидан суратга олиниб, айни пайтда республикамиз телеканалларидан бири орқали намойиш этилаётган «Муҳташам юз йил» телесериали орқали яхши таниш бўлган актёр Холид Эрганч фарзанд кутмоқда. Лекин у олдиндан бола ўғил ё қизлиги ҳақида билишни истамас экан. Бунга актёрни рафиқаси, машҳур актриса Бергюзар Корель хоним кўндирибди.

Ҳозир Корель хоним ҳомиладор. Ҳомила уч ойлик бўлган. Шунга қарамай, фаол ҳаёт тарзини давом эттирмоқда. Актриса доимий тарзда эри Холид Эрганч билан мухлислар қаршисида ҳозир бўлади. Биргаликда саёҳат қилишади, ҳаётдан завқ олишади. Қувонарлиси, замонавий телесериалларда биргаликда рол ижро этишади. Бунга кўп қисмли «1001 кеча» сериалини мисол сифатида келтириш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ҳозир бу бахтли жуфтлик 9 ёшли Али исмли ўғил фарзандни тарбия қилмоқда ва иккинчи фарзанд дунё юзини кўришини сабрсизлик билан кутишмоқда.

Холид Эрганч ҳақиқатан «Муҳташам юз йил» сериалидаги султон Сулаймон роли орқали дунёга машҳур. Бу роли учун кўплаб давлат мукофотларини қўлга киритган. Улар орасида «Олтин капалак» мукофоти ҳам бор.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

 

 

 

loading...