Оғриқ қолдиришнинг оддий воситаси

0

Куз-қиш мавсумида кўпчиликнинг қўл, оёқ ёки умуртқа соҳасида оғриқ безовта қилади. Уни самарали даволаш воситасини ўзингиз тайёрлаб бу нохуш ҳолатдан халос бўлишингиз мумкин. Бунинг учун 100 грамм қалампирмунчоқ ва 2 шиша 250 граммли эркаклар атири “ Тройной одеколон” керак бўлади.
Тайёрланиши: Қалампирмунчоқ 1 литрли баклажкага солиниб, устидан ярим литр Тройной одеколон қуйилади ва ҳар куни 1 мартадан силкитиб аралаштириб турилади.
Бешинчи кундан оғриқли соҳаларга суртиб ўралиб ётилади.
Шунингдек, бу дорининг бир чой қошиғини 50 грамм илиқ сувга аралаштириб оғиз чайқалса, тиш оғриғини қолдиради ва оғиздан келадиган нохуш ҳидларни йўқотади.