Биринчи фарзанди қиз туғилган аёл баракалидир

0

Баъзи ота-оналар қориндаги бола ўғилми ёки қиз эканлигини билишга ҳаракат қилаверадилар. Бунинг учун ултратовуш тадқиқоти (УЗИ) қилдирадилар. Натижа улар хоҳлаганича чиқмаса (Аллоҳ сақласин!), хоссатан, қиз бўлган ҳолатда ҳомилани нобуд қилдиришдан ҳам тап тортмайдилар. Шу тарзда ўзларини ўта нодон эканликларини исботлайдилар. Чунки, қанчалик илмий тадқиқот бўлмасин, улар гумонга асосланадилар. Бирор турли аниқ қарор бера олмайдилар. Шунинг учун сизга айтилган нарса, акси бўлиб қолиши ҳам мумкин.

Фарзандлар борасида фақат Аллоҳнинг хоҳишига рози туришдагина омонлик ва хотиржамлик бор. Қиз туғилганида унинг онасига ёмон муомала қилишлик сабабли яна Аллоҳ таолонинг лаънати ва ғазаби ёғилиб қолмасин. Қуйида бир ибратли ҳаётий воқеага диққат қилинг:

Кашмирнинг бир минтақасида бир шахснинг бешта қизи бор эди. Олтинчи марта фарзанд туғилиши кутилаётган эди. Эр аёлига аёлига: агар бу сафар ҳам қиз туғсанг, у ҳолда сени янги туғилган қизинг билан бирга ўлдираман, деди. Муборак рамазон ойининг учинчи охирги кечасида яна қиз туғилди. Тонг пайтида қизнинг онаси дод-вой қилишига қарамасдан, золим ота ўзининг гулдек ҳаёт қизини ёғоч қозончага солиб ўчоқда ёқиб юборди… Бирданига ёғоч қозонча ёрилди ва ўша заҳоти дахшатли зилзила содир бўлди. Золим ота бақрайганча ер остига ғарқ бўлди. Уни ер ютиб юборди… Қизнинг онаси ярадор ҳолатда сақланиб қолинди. Эҳтимол, айнан шу орқали бу қайғули воқеа ошкор бўлгандир….

 

Тошкент шаҳар “Ҳазрати Али” жоме масжиди имом ноиби

loading...