14 эркак тарафидан зўрланган қозоқ қизига ниҳоят адолат ва ҳақиқат кулиб боқди…

0

 

Эсингизда бўлса, куни кеча Қозоғистонда 22 ёшли қиз 14 нафар зўравон эркак тарафидан зўрланиб, оқибатда худо билади кимдан фарзанд кўргани ҳақида ёзгандик. Адвокат Айман Умарова мамлакат президентига мактуб ёзиб, полициячилар бу ишга умуман эътибор қаратмагани, ҳатто айбдорлар қидирилмагани ҳақида маълум қилган. Керак бўлса, полиция, суд, прокуратура тизимини тубдан ўзгартириш, бу соҳаларда тўғрисўз, ҳалол ходимлар ишлаши зарурлиги ҳақида тўхталганди. Хайриятки, президент бу мактубни эътиборсиз қолдирмабди. Ҳозир ушбу жиноий иш қайтадан кўриб чиқила бошланди. Ишни шахсан Кустанай вилоят прокуратураси ўз назоратига олган. Полиция департаментига керакли тергов ҳаракатларини ташкил этиш вазифаси юкланган.