Америкада ёввойи ҳаётда кам учрайдиган икки бошли шақилдоқ илон топилди…

0

 

Икки бошли шақилдоқ илонни «Herpetological Associates» табиатни ҳимоя қилиш ташкилоти мутахассислари учратишди. Аслида улар шақилдоқ илоннинг туғруқ жараёнини кузатишаётганди. Болалардан бири икки бош билан дунёга келишига гувоҳлик қилишди. Илоннинг кўзлари тўртта, икки тили бор экан. Улар бир-бирига халал бермаган ҳолда мустақил ҳаракатланарди.

Икки бошли илонни улар ўз ҳимояси остига олишди.

— Бу илон боласи ёввойи табиат қўйнида қолса ўлим топади, — деди мутахассислардан бири. — Биз ўзимиз уни парвариш қиламиз…

Шақилдоқ илон заҳри ўткир жонивор ҳисобланади. Чақса албатта ўлимга олиб боради.