Россиялик ёлланма аскарлар Сурияда террорчиларни йўқ қилишга киришмоқчи…

0

 

Россиялик тадбиркор Евгений Пригожинга тегишли хусусий ҳарбий бўлинманинг ёлланма аскарлари Суриядаги Идлиб шаҳрига жойлашиб олган террорчиларни йўқ қилишга киришади. Россия тарафи куни кеча бир нечта россиялик махсус хизмат ташкилоти вакиллари жангарилар тарафидан ўлдириб кетилгач, шундай қарорга келди. Бир сўз билан айтганда, террорчиларни ёлланма ҳарбийларсиз йўқ қила олмасликларига россияликларнинг кўзи етибди. Дарвоқе, Пригожиннинг хусусий ҳарбий бўлинмасида хизмат қилувчи ёлланма аскарларнинг барчаси снайперлар, жиноят оламидагилар таъбири билан айтганда, профессионал киллерлар. Улар турли мамлакатларда алоҳида шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланади.

Режага кўра, эллик кишидан иборат ёлланма қотиллар Россия авиацияси таркибида, кўча жангларида фаол иштирок этиб, кўчаларни, шаҳарни террорчи каллакесарлардан тозалашда бош-қош бўлади. Оммавий жанглар учун шу бўлинмадан яна юзлаб ёлланма аскарлар ажратилган. Улар фақат кўча жангларида қатнашади. Бундан ташқари, террорчилар таслим бўлиб ўлмасдан чиқиб кетиши учун хавфсиз коридор ташкил этади. Террорчилар йўқ қилингач, Сурия президенти Башар Асад армияси Идлибни тўлиқ ўз назоратига олади.