Судья ёрдамчисини тириклай кўмиб юборган кимсага нисбатан ҳукм ўқилди…

0

 

Эслатиб ўтамиз, шу йил 26 феврал куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти собиқ ходими Рустам Эргашев Тошкент шаҳар Сирғали туманидаги маъмурий ишлар бўйича судья ёрдамчиси Обид Шомақсудовни ҳамтовоғи билан бирга тириклай кўмиб юборганди. Бу жиноятни у ораларида тўланмасдан қолиб кетган 5 минг доллар миқдоридаги қарз туфайли содир этган.

Республика олий судида 27 август куни ушбу жиноят иши бўйича сўнгги суд жараёни бўлиб ўтди. Эргашев 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Унга яқиндан ёрдам берган ҳамтовоғи Б. Амонов эса 17 йилга қамалди.

 

loading...