Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 9 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун қарзга ботишингиз тавсия этилмайди. Пул учун обрўйингизни ҳам қурбон қилманг. Барибир мақсадга ета олмайсиз. Қайтанга йўқотишларга юз тутасиз. Тадбиркорлар қанчалар тартибли ва пишиқ-пухта бўлишмасин, бугун ҳамкорлар билан ташкил этиладиган келишувлар жуда оғир ўтади. Кун давомида ўзингизга ёққан машғулотлар билан банд бўлишга ҳаракат қилинг. Масалан, севимли хоббингизга эътибор қаратинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

9 сентябр куни атрофдагиларнинг кўпчилигига ёрдам қўлини чўзишингиз кутилади. Ҳатто, ҳеч қачон сизга ёрдам сўраб мурожаат этмаганлар ҳам бугун сизни ҳайрон қолдириб, қаршингизда бош эгишади. Бугун мебеллар сотиб олиш муваффақиятли кечади. Тадбиркорлар куннинг иккинчи ярмида рақобатчилар билан кураш бошлаши кутилади. Бу курашни вақтида тўхтатмасангиз, асабларингиздан айрилиб қолишингиз ҳеч гап эмас.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Агар ўзингизни муносиб ҳимоя қилишга тайёр бўлсангиз, иш жойингиздаги обрўйингизни янада мустаҳкамлашга эришасиз. Меҳнат таътилидан қайтиб энди иш бошлаганлар кун давомида анча қийналишлари мумкин. Ҳа, бир ой дам олиш кейинчалик ишга мослашишни қийинлаштиради. Кечқурун олис сафарга отланишингиз мумкин. Ҳужжатларингизни яна бир карра кўздан ўтказиб олишни унутманг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

9 сентябрда эрта тонг маҳали бадантарбия машқларини бажариб, шундан кейин нонушта қилсангиз, ёмон бўлмасди. Шахсий муаммоларни вақтинча четга сура туринг. Барибир уларни қўшимча пулларсиз бартараф эта олмайсиз. Шундай экан, биринчи навбатда пул топиш ҳаракатида бўлинг. Қўшимча даромад келтирувчи иш топсангиз, тўғри йўл тутган бўласиз. Кечқурун жуфти ёки бўлғуси жуфти билан жанжаллашиб қолганлар яраш ошига ҳозирлик кўраверсинлар.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Арслон буржи остида туғилганларнинг аксарияти куннинг биринчи ярмини уй йиғиштириш билан ўтказишади. Вақт қолса, саломатлигингиз ҳақида қайғурсангиз ҳам зиён қилмайди. Қарзларингиз кўплигидан бугун киссангиз бўшаб қолиши мумкин. Ҳаракатингизни қилинг. Кечқурун вақтингиз зерикарли кечиши кутилади. Оила аъзоларингиз билан бирга кичик байрам ташкил этсангиз, бу зерикишлар ортга чекинган бўларди.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

9 сентябр сиз учун унумли кечади. Иш кўп, аммо барчаси баракали бўлади. Айниқса, яқинда шахсий бизнесини очганлар бугун мўмай даромаддан умид қилаверсалар бўлади. Дам олиш ва нафас ростлашга вақтингиз бўлмайди. На илож, ҳаёт-да. Оила қурмаган бўлсангиз, учрашувни, оилали бўлсангиз сафарга чиқишни кейинга қолдиришга мажбурсиз. Молиявий аҳволингиз бугун ўртача даражада бўлади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугунги кунингиз нафақат оғир, балки агрессивликда кечиши мумкин. Кун давомида кимлар биландир баҳслашасиз, ўзгаларнинг муаммолари ҳақида ўйлаш, қаёқдаги бўлмағур ғояларга ўралашиш билан банд бўласиз. Рўзғордаги кўнгилсиз вазиятларни эса аксинча жуда осон йўл билан йўқ қила оласиз. Муаммо барибир пулга келиб тақалади. Пул эса сизда етарли. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Саломатлигингизга путур етишига йўл қўйманг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

9 сентябр куни иш бошлашдан олдин ўзингизни ўзингиз суғурталаб олишингиз талаб этилади. Билинг, ҳар қандай чуқур ўйланмасдан босилган қадам жиддий муаммоларни келтириб чиқариши ҳеч гап эмас. Романтика ишқибозлари ҳам истагига яраша бу ажойиб неъматдан баҳра олади. Айниқса, ёлғиз яшайдиганларнинг куни туғади. Фақат жуда эътиборли бўлинг. Кечқурун қайсидир қариндошникига меҳмонга отланишингиз эҳтимоли бор.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Иш жойингизда мартабани ошириш учун бугун жуда қулай имкониятлар юзага келади. Бўшашмасангиз, фаолликни қўлдан бермасангиз, ҳар бир қулай вазият сиз учун хизмат қилади. Шахсий хавфсизлигингизни таъминлаш учун сафарга ўз автомобилингизда чиқманг. Жароҳат етиш эҳтимоли бор. Оловдан ва кесувчи ускуналардан нари бўлишингиз тавсия этилади. Ўзингизни ва яқинларингизни жуда эҳтиёт қилинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

9 сентябр куни яқин ўтмишда бой берган ютуқлардан тортиб имкониятларгача қайтариб олиш истагида куйиб-пишасиз. Тўғри қиласиз. Оила қурмаган бўлсангиз ва севган инсонингиз билан аразлашиб юрган бўлсангиз ҳам бугун омадингиз келади. Уни ҳам қайтариш имконига эга чиқасиз. Энди тадбиркорлик билан шуғулланишни бошлаганларнинг ҳам омади кулади. Сизга ажойиб ҳамкорлик амалини таклиф қилишади.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун қалбингизда эзгу мақсадлар тўлиб-тошади. Аммо уларнинг ҳаммасини ҳам ҳақиқатга айлантира олмайсиз. Бўлар-бўлмас ишларга жалб этишлари туфайли улар қалбингизнинг тубида қолиб кетади. Ёлғиз бўлсангиз, куннинг иккинчи ярмида романтик танишув бошингизга тушади. Қолганларнинг айримлари эса куннинг иккинчи қисмини ёлғизликда ўтказсалар фойдадан холи бўлмайди. Табиат қўйнига чиқиб дам олсангиз яна яхши.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

9 сентябрда хато қилиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг. Бу ишда бўладими, шахсий ҳаётдами, фарқи йўқ. Ҳар бир қадамингизни ўйлаб босинг. Пул масаласида шубҳасиз юз фоиз сергаклик талаб қилинади. Айримлар кечки пайт янги манзилга кўчиб ўтишлари, баъзилар эса уй таъмирини бошлашлари мумкин.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади