Фуқаронинг ёнида гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, чора кўрилди

0

3 сентябрь куни соат 15.00 да Миробод туманида хатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотган 56 ёшли Муҳитдин Д. ўз уйи яқинида тўхтатилиб, текширув ўтказилди. Текширув давомида Муҳитдиннинг ёнидан 0,31 грамм “гашиш” гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, мусодара қилинди.
Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар”) билан жиноят иши қўзғатилган.

***

4 сентябрь куни соат 19.00 да Чилонзор туманида олиб борилган профилактик тадбирлар давомида 47 ёшли Зафар А. тўхтатилган. Текширув давомида унинг ёнидан 200 конвалютада (2000дона таблетка) “Трамадол” дориси борлиги аниқланиб, мусодара қилинди.
Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”) билан жиноий иш қўзғатилди.