“Global Textile Days Tashkent – 2019”: янгиликлар, имкониятлар ва ютуқлар намойиши

0

9-14 сентябр кунлари Тошкентда тўқимачилик ва енгил саноат соҳасига оид йирик тадбирлар ўтказилади:

10 сентябрь:

– International Hotel Tashkent меҳмонхонасида “Тўқимачилик саноатини рақамлаштириш – келажак тўқимачилик маҳсулотини яратиш” мавзусидаги Халқаро тўқимачилик анжумани ўтказилади. Унда жаҳоннинг 36 давлатидан 400 нафар иштирокчи  қатнашиши кутилмоқда.

– “Тexnopark”- Бобур кўча 42 уйда Ўзбекистон-Корея тўқимачилик технопаркининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

11-13 сентябрь кунлари:

– “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида Тўқимачилик ва тикув саноати учун ускуналар ва технологияларнинг 1-Тошкент ихтисослаштирилган халқаро кўргазмаси -«TTME 2019» бўлиб ўтади;

–  “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида «UzTextileExpo-2019» ҳалқаро тўқимачилик ва мода саноати кўргазмаси ўтказилади.

Тадбирлар доирасида маҳаллий ва хорижий брендлар, тайёр либослар намойиши ва бизнес сафарлари ўтказилади.

loading...