Ўзбекистон ОТЖ иккинчи ўйинда ҳам Эронни мағлуб этди, бу сафар йирик ҳисобда! (+фото)

0

Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида Ўзбекистон ҳамда Эрон ОТЖ ўртасида иккинчи ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Баҳсда Любинко Друлович шогирдлари рақибларини йирик 4:1 ҳисобида мағлуб этишди. Термалар ўртасидаги илк ўйинда ҳам ўзбекистонликлар 2:0 ҳисобида зафар қучишганди.

Ўзбекистон U-23 – Эрон U-23 – 4:1 (2:0, 2:1)

«Пахтакор» стадиони.

Голлар: Бобир Абдихоликов (18, 36, 69). Мехди Гойеди (50). Жасур Яхшибоев (53).

Ўзбекистон U23: Абдувоҳид Неъматов, Ҳусниддин Алиқулов, Ислом Қобилов, Илҳом Алижонов, Дилшод Саитов, Абдулла Абдуллаев, Аброр Исмоилов, Бобир Абдихолиқов, Нурилло Тўхтасинов, Жасур Яхшибоев, Миржаҳон Мираҳмадов.

Захира: Низом Зиёвутдинов, Машхур Муҳаммаджонов, Иброҳим Йўлдошев, Шерзод Насруллаев, Шаҳбоз Жўрабеков, Ойбек Рустамов, Ислом Кенжабоев, Ислом Рашидхонов, Бобур Асқаров, Асад Собиржонов, Санжар Қодирқулов, Азиз Амонов.

loading...