Японияда»Факсай» тўфони қутурмоқда. 20 киши жиддий жабр кўрди…

0

 

Шу йил 8-9 сентябр кунлари Япония пойтахти Токио шаҳри «Факсай» тўфони гирдобида қолди. Тахминан 20 киши жиддий жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди. Кучли ёмғир натижасида лой кўчкилари юзага келди. Пойтахтдаги мактаблар, ўқув юртлари ёпиб қўйилди. Шаҳар транспорти ҳаракати издан чиқди.

Тўфон 10 сентябр куни эрталаб соатига 25 километр тезликда Нарита шаҳри томон йўналди. Худди шу шаҳарда жойлашган Халқаро аэропорт фаолияти вақтинча тўхтатиб қўйилди. Айрим ҳудудларда кучли шамол уйлар деразаларини синдириб, ўз йўлида улкан дарахтларни-да қўпора борган.

Мутахассислар тайфун марказида ҳаво босими 960 гектопаскалдан иборат бўлганини маълум қилишган. Шамолнинг тезлиги соатига 216 километрни ташкил этган. Ҳозир тўфон Япония шимоли-шарқига йўналган.