Энди талабаларга контракт суммаларини ойма-ой бўлиб тўлаш имконияти берилади

0

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, контракт суммаларини ойма-ой бўлиб тўлаш имконияти берилади.

Контракт нархларининг кутилганидек 10% эмас, балки 18% ошганига асосий сабаб эса, ОТМ ходимларининг иш ҳақи ошгани, коммунал хизматлар тарифлар ва бошқа сақлаш харажатлари кўпайгани экан.

Аслида бутун дунёда ОТМнинг топаётган даромади ошса, кейингина ходимларининг ойлиги оширилади. Лекин бизда аввал ўқитувчиларнинг ойликларини ошириб, кейин унинг ўрнини қоплаш учун контрактларни қимматлаштиришади. Ажойиб!

Бугун соат 12:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида вазирликнинг раҳбар ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Матбуот анжуманида 2019-2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматининг ўрнатилгани борасида маълумотлар тақдим этилади ҳамда журналистларнинг саволларига жавоб берилади.