Москвада куппа-кундузи номаълум кимсалар бир эркакни калтаклаб борини ўмариб қочди…

0

 

Бу воқеа Россия пойтахти Москва шаҳри жанубий ҳудудларидан бирида содир бўлди. Номаълум кимсалар «BMW»да йўл четида кетаётган эркакка яқин келишди-да, кўз очиб юмгунча уни калтаклаб қўлидаги сумкани тортиб олишди ва зудлик билан жўнаб қолишди. Сумкада пул ва муҳим ҳужжатлар бўлган.

Тез орада полициячилар босқинчиларни тутиб, маҳкамага олиб келишди. Шу ерда аниқландики, жабрланувчининг сумкасида ҳужжатлардан ташқари 1 миллион рубл пул бор экан. Сумка ичидаги пул ва ҳужжатлари билан жабрланувчига қайтарилди.

Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди.