Организмни тозаловчи маҳсулотлар ҳақида биласизми?

0

Банан

– Бу экзотик мева таркибида С, В6 ва Е витминлари бўлиб, бир ҳафтада 2 марта оч қоринга истеъмол қилиш организмни зарарли тиқинлардан халос этади.

Яшил олма

– Мунтазам истеъмол қилинганида қонда холестерин миқдорини камайтиради. Таркибидаги пектин ҳисобига қабзият юзага келишининг олдини олади.

Лимон

– Мазкур мева шарбати шамоллашга қарши хусусияти билан яхши маълум. Қолаверса, иммунитетни ҳам мустаҳкамлайди. Таркибидаги компонентлар ҳисобига организмдаги инфекциялар таъсирини камайтиради.

Узум

– Бу мева таркибида глюкоза ҳамда фруктоза бўлиб, қонга тез сингади ва тетиклаштиради. Фруктоза ичаклар фаолиятини яхшилаб, томирларни кенгайтиради. Айниқса, камқонликка даво бўлиши билан жуда фойдали.

Петрушка кўкати

– Ҳазм фаолиятини яхшилаш билан бирга ичакларни тиқинлардан халос этади. Мунтазам истеъмол қилинганида томирларнинг варикоз кенгайиши, тери катакларининг ифлосланиши кабиларга даво бўлади.

Сабзи

– Клетчаткага бойлиги билан ажралиб туради. Айниқса, болалардаги зарарли паразитлар, гижжаларга қарши самарали таъсирга эга. Кун давомида 1-2 та қизил сабзи ёки унинг шарбати айни муддао.

Селдерей кўкати

– Буйракни тозаловчи хусусияти билан яхши маълум. Шунингдек, ортиқча тана вазнидан халос бўлишни истаганларга ҳам асқотади. Кўкат бандида тиқинларга қарши фойдали компонентлар бор. Шунингдек оёқ-қўлдаги шишларда ҳам сийдик ҳайдовчи таъсирга эга.

Қизил лавлаги

– Меъда ва жигарни тозалашда энг қулай ва фойдали маҳсулотлардан бири. Шарбат ёки ярим тайёр пиширилган ҳолатда истеъмол қилиш тавсия этилади.

loading...