Талабанинг шикоятлари…

0

Талабалар кекса профессорни йўқлаб боришди. Суҳбат мавзуси дарров талабаларнинг серташвиш ҳаёти ва ишидан шикоятларига кўчди. Профессор катта чойнакда кофе ва бир нечта стаканлар олиб келди. Стаканлар орасида пластик, шишали, сопол, кўримсиз, қимматбаҳо ва ҳатто яроқсизлари ҳам бор эди. Профессор талабаларини кофега таклиф қилди.
Талабалар ўзларига кофе қуйиб олишгач, профессор айтди:
– Эътибор бердингизми, ҳамма чиройли, қиммат стаканларни олди, кўримсиз ва арзонлари четга қолди. Ҳамма ўзи учун энг яхшисини хоҳлаши табиий, лекин айнан шу нарса ташвишларингиз манбаидир. Аслида стакан кофе сифатига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Хоҳлаган нарсангиз фақат кофе эди, стакан эмас. Лекин ҳаммангиз қиммат стаканларни олишга шошилдингиз, сўнг бошқаларнинг стаканига термилишни бошладингиз. Тасаввур қилинг, ҳаёт – бу кофе, касб, уй машина, буюмлар, пул ва лавозим эса стакан. Стаканимизнинг қандайлиги ҳаётимиз сифатини тавсифлаб бермайди ёки ўзгартирмайди.»

loading...