Тожикистон президентининг қудаси милиция жиноят қидирув бўлими ходимини шафқатсизларча калтаклади…

0

 

Шу йил 8 сентябр куни Тожикистоннинг Кўлоб шаҳрида мамлакат алоқа хизмати раҳбари, президент Имомали Раҳмоннинг қудаси Бек Собир милиция бўлими ходимини жиянлари билан биргаликда шафқатсизларча калтаклади.

Гап шундаки, ўша куни милиционер яқин вақтлар ичида президент ташрифи кутилаётгани боис шаҳардаги объектларни кўздан ўтказаётганди. Алоқа хизмати биносига кирмоқчи бўлди. У ердагилар милиционерни огоҳлантириб, бу президентнинг қудаси Бек Собирга тегишли эканини айтишди. Шунда милиция ходими ҳақоратли сўзлар билан жавоб қайтарди. Ҳақоратни Бек Собир жанобларининг шахсан ўзи эшитиб қолди ва милиционерга ташланди. Шу орада жиянлари ҳам етиб келиб милиционерни калтаклай кетди. Кейинчалик ўласи қилиб калтакланган милиция ходимини ўша ерга тўпланганлар ҳамкасблари қўлига топширишди.

Ушбу воқеанинг нима билан тугагани, милиция ходимининг келгуси тақдири ҳақида маълумот тарқатилмаган.

ca-news.org