Тожикистонлик эркак ўгай ўғлини уриб ўлдириб қўйди. Астағфирилло!!!

0

 

Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари муқаддам судланган 35 ёшли эркакни қўлга олди. У Панжикентда истиқомат қилади. Исми-шарифи тергов манфаатларини кўзда тутиб сир сақланаётган эркак 2019 йил 28 май куни 30 ёшли аёлни никоҳига олган. Аёлнинг олдинги эридан 4 яшар ўғли бўлган. Эркак ўгай ўғлини ёқтирмаганлигидан бўлса керак, доимий равишда арзимас сабаблар билан болани калтаклашга одатланган. Охирги марта шу йил 6 сентябр куни ҳам ўгай ўғилни шафқатсизларча калтаклаган. Бола оғир тан жароҳати олиш оқибатида оламдан ўтган.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан Тожикистон жиноят мажмуасининг 110 моддаси, 3 қисмига асосан жиноий иш қўзғатилди. Қотил қўлга олинди.