Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 11 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

Бугун тежамкорликни яна бир бор эсга олишингиз тавсия қилинади. Бу эслашларингиз абадий бўлиши талаб этилади. Чунки ҳозир сизнинг ҳолатингизда харидларга берилиш фақат зиён келтиради. Сурункали хасталикка йўлиққанлар муолажалар олиш, дориларни ўз вақтида ичишни ҳам унутмасликлари керак. Жисмоний ва ақлий зўриқишлардан нари бўлинг. Кечқурун ё пиёда, ё велосипедда сайр қилинг. Саломатликка бу сайрнинг фойдаси катта.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

11 сентябр куни бировларга кўрсатмалар беришдан тийилинг. Фикрларни бир жойга жамлаган ҳолдагина ҳаракатлар содир этинг. Пиёда бўлсангиз, серқатнов йўлларни кесиб ўтишда эҳтиёт бўлинг. Шахсий автомобилда бўлсангиз, тезликни ошира кўрманг. Муҳим ҳужжатлар билан ишлаганда сергакликни оширинг. Кечқурун хонадонингизга азиз меҳмонлар ташриф буюриши кутилади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Ишхонангизда ишларингиз ҳадеганда ўнгидан кела қолмаса, хавотирга тушманг. Ҳақиқатни қидиринг. Уни топсангиз, ҳаммаси яхши бўлади. Пул масаласида ҳисоб-китоб қоидаларига албатта амал қилишингиз керак бўлади. Севишганлар учун бугунги кеча романтика кечаси бўлиб қолади. Романтика реалликни нари суриб, сиз ва севганингизга ўз ҳукмини ўтказади. Бундан-да ёқимли лаҳзалар бормиди дунёда. Тўғри эмасми? Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

11 сентябрда бирор ерингиз оғриган бўлса, ўзингизга ўзингиз врачлик қилишга уринманг. Бунинг оқибати яхшилик билан тугамайди. Зудлик билан тиббий кўрикдан ўтинг. Иш жараёнида беихтиёр раҳбарлик қилишни истаб қолсангиз, марҳамат! Сизда бугун мартабангизни ошириш, юқори лавозимлардан бирини эгаллаш учун етарлича имкониятлар бор. Лекин бажараётган ишингизга ижодий ёндашишни унутиб қўйманг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Иш жойингиздаги мавжуд тартибларни билмасдан ҳам буза кўрманг. Балога қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Бугун молиявий муаммоларингиз сиз истагандек силлиқчасига бартараф этилмаслиги мумкин. Бунга ҳисоб-китоблардаги жиддий хатоликлар сабаб бўлиши мумкин. Тадбиркорлар бугун кечқурун хориж сафарига жўнаб кетишлари кутилади. Сафарингиз жуда фойдали кечади. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

11 сентябр куни сурункали хасталикка йўлиққанлар эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда иш бошлашлари зарур. Дориларни ўз вақтида ичинг. Атмосферада магнит бўронлари бошланган. Ундан жонингизни сақлашга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда хаёлан қалъалар қуришдан тийилинг. Масалага реал назар билан боқинг. Кечқурун хонадонингизда оилавий кичик байрам ташкил этилиши мумкин. Яхши дам олинг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Сиз аслида табиатан қўрқоқ эмассиз. Аммо бугунги тутадиган баъзи ишларингиз шунга ишора бўлиши мумкин. Врачга кўринишдан, оғир меҳатдан қоча бошлашингиз эҳтимоли бор. Оиласизлар негадир учрашувга чиқишни истамасликлари-чи. Сизни ҳеч ким жойингиздан қимирлата олмаслиги бир дард бўлади. Ижод кишиларининг миясига ҳам бугун арзирли етук ғоялар келиши даргумон. Илож қанча. Шундай кунлар ҳам бўлиб туради. Кечқурун ётишдан олдин сутли таомлар билан чекланинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

11 сентябрда кунингиз унумли кечади. Асосийси, режадаги ишларни муваффақиятли адо этишга улгурсангиз бас. Даромаддан умид қилаверсангиз бўлади. Муҳаббатда оиласизлар мушкул имтиҳондан ўтишлари мумкин. Агар шу имтиҳондан аъло даражада ўта олсангиз, бўлғуси жуфтингиз билан ҳеч қачон айрилмаган бўлардингиз. Молиявий муаммоларни ҳамиша назоратда ушланг. Пулнинг ўзи қўлингизга осмондан тушиб келмайди. Уларни ишлаб топишингиз керак.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун биринчи навбатда эмоцияни жиловда ушлай билишингиз талаб этилади. Йўқса, кундузи бўлиб ўтадиган турли кўринишдаги мажлисларда эмоция сизга панд бериб қўйиши ҳеч гап эмас. Куннинг иккинчи ярмида бадавлат бир одамнинг назарига тушишингиз эҳтимоли бор. Айримлар кечқурунга яқин меҳмонга, айримлар хизмат сафарига жўнаб кетиши кутилади. Бугун зарарли одатлардан воз кечишга ҳаракат қилинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

11 сентябр куни муаммолар кам бўлишига қарамай, кайфиятингизда сакраш палласи кузатилади. Баъзилар кун давомида олисга сафар қилишлари, янги танишувларни бошдан кечиришлари, янги уйга кўчиб ўтишлари мумкин. Ўтаётган ҳар бир дақиқангиздан лаззат олишга ҳаракат қилинг. Рўзғорингизда ҳам муаммолар қалашиб ётибди. Уларни бир ўзингиз бартараф эта олмайсиз. Демак, яқинларингиз ёрдамидан унумли фойдаланишингиз лозим бўлади.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун қовға буржида таваллуд топганлар бир олам ёқимли эмоциялар ва хушхабарларга эга бўлишади. Қувонинг, хурсандчилик қилинг. Фақат бу хурсандчиликлар азартга айланиб кетмаслигини таъминланг. Ҳар қандай турдаги хушомадлардан қочинг. Улар сохта ва алдамчи. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан тийилинг. Ортиқча вазн сизга фақат қўшимча муаммоларни келтириб чиқаради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

11 сентябрда сизга тааллуқли бўлмаган ишларга аралашишдан тийилинг. Агар дуч келганга буйруқ беришдан тийила олсангиз, кунингиз жуда ёқимли ва унумли кечади. Анчадан бери суюклиси билан кўришмаганлар куннинг иккинчи ярмида қувонч кўз ёшларини тўкишлари кутилади. Бу узоқ вақт айрилиқдан кейинги кўз ёшлар. Кечқурун спортнинг фаоллик талаб қилувчи турлари билан шуғулланиш фойдали кечади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади