7 753 955 сўм иш ҳақини антиқа йўл билан ундирган ходим

0

Баъзида иш берувчининг масъулиятсизлиги ёки ўз манфаатини устун қўйиши ходимнинг меҳнат ҳуқуқларининг бузилишига олиб келади. Натижада эса ходим бир, икки сафар андиша қилиб кутади, кейинги сафар раҳбарини тушунади, аммо охири ўз ҳақини талаб қилишга киришади…

Асака тумани, Қашқар МФЙда яшовчи фуқаро А.Солиев меҳнатга оид ҳуқуқлари бузилганлиги сабабли у судга мурожаат қилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг қарорига кўра,  қарздор “Автосаноат агро” МЧЖ ҳисобидан А.Солиев фойдасига 7 753 955 сўм миқдорида иш ҳақи ундириш белгиланди.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Асака туман бўлими иш юритувига келиб тушди ва дарҳол ижрога қаратилди.

Ижро ҳаракати давомида қарздор “Автосаноат авто” масъулияти чекланган жамиятга тегишли олма маҳсулотлари хатланиб, ушбу маҳсулотларидан тушган маблағлар ҳисобидан 7 753 955 сўм пул маблағлари фуқаро А.Солиевнинг банк пластик картасига ўтказилиши таъминланиб, унинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.