Маст одам билан баҳслашишнинг фойдаси йўқ

0

2 сентябрь куни тахминан 17.00 да Чилонзор туманида жойлашган кафе эгаси, 33 ёшли Низомиддин А. маст ҳолатда бўла туриб, ушбу кафенинг бошқарувчиси 42 ёшли Шерзод Д. билан тортишиб қолган. Келишмовчилик давомида Низомиддин Шерзодни стакан парчаси билан урган. Олган тан шикастлари сабабли Шерзод РШТЁИМга етказилди. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси (“Қасддан баданга оғир шикаст етказиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Ҳурматли фуқаролар, келишмовчиликни бартараф этиш осон эмас, айниқса оппонентингиз спиртли ичимлик таъсири остида бўлганида. Баъзида маст одам билан баҳсда ютқазиш – ғалаба демакдир.