Нима учун биз ўз ВАТАНИМИЗдан кўчиб кетишимиз керак?!

0

 

«Куни кеча олий таълим олиш учун контракт пуллари минимум 20% оширилди…

Стипендиялар массово 400 минг сўм қилиб белгиланди…агар шу стипендияни талабани ўзи контрактига қўшиб олдиндан тўлаб қўймаса, бублик кўринишидаги стипендия олади..

Яна сенатдаги депутамиз фикрига кўра: экологик вазиятни яхшилаш мақсадида автомобиллар утилизацияси учун «утилизация йиғими»ни жорий этишга қаратилган қонун лойиҳасини тасдиқлаш учун сенат аъзоларига тақдим қилинган…

Ҳурматли Қонун чиқарувчи Ҳукумат ходимлари, ишчилари, вакиллари (балким ўзингизни Ҳукумат Беклари деб ҳисобларсизлар)!!

Қисқа қилиб: Давлат Ғаснасида пул қолмаган, бўм бўш!

Ғазнадаги пуллар қаерга кетгани маълум, лекин сизларга (халқга) қаерга кетгани ҳақида маълумот бермаймиз, бу сизларни ишларинг эмас!

Шу сабаб, бюджетни ҳар ой тўлдириб бориш учун, ҳар ҳил абсурд қарорларни ўйлаб чиқаряпмиз денглар и всё!

Халқга рухан чиниқиш учун яхшилик қилган бўласизлар. Одамлар (“қуллар, вассаллар” сизларни лексиконингизда) келаси сафар,любой янги қарорларингдан жазавага тушмай, буни оддий ҳол тарзида қабул қилиб “еб кетаверишади”.

“Танқид қилдингми, асосла ва ечим бер! “ деган тезисга амал қилиб, сизларга ҳозирги ички иқтисодий коллапс (инқироз сўзи модадан қолди) вазиятида янада осонроқ ечим бермоқчиман!

Сизлар кўп изланмасдан ҳар ойдаги умумий даромаддан 25% ли “Мажбурий Фуқаролик Солиғи” жорий қилинглар, бўлди, тамом. Бюджет ҳар ой тўлади!!

Расман ишсизларни ҳам шу солиқни ҳар ой тўлаши учун ишлаб, пул топиб тўлаш мажбуриятини ҳам жорий қилинглар! Иложи бўлса, 12 ёшдан бошлаб болалар ҳам мактабдан кейин ишлаб шу солиқни 15% да тўлашсин!

Тўғрида, Ҳукумат (Давлат демадим!!) боқимандаларни ёмон кўради! Шунда, ҳар ой “инновацион солиқ ўйлаб топиш” бош оғриқларинг бироз камаяди..балким умуман йўқолар…

……Қайси ақл, ҳуқуқ, фуқароларга бўлган ҳурмат, ғамҳўрлик билан ўқув йили бошланганидан сўнг контрактлар 20% оширилди?!

Бу олдинги мафиозний схема, яъни автомобилга олдиндан пул тўлаб қўйилиб, 1 йил кутиб, шу 1 йил ичида автомобил нархи инфляция туфайли ҳар квартал оширилиб борилиб, буюртмачи мижоз (ўз мамлакатида ишлаб чиқарилган автомобилни сотиб олмоқчи бўлган бахтиқаро Фуқаро аслида!!) га қўшимча суммани мажбуран тўлашни “қароран ва қонунан” талаб қилишга ўхшамоқда…

Стипендия…
Кечирасизу, энди миясини кечаю кундуз билимга бойитиб, омад ва билими туфайли ўқишга кириб қолган ўртахол ёки кам таъминланган оиладан чиққан талаба «уйдагиларимга ёрдам бўлсин» деб, аслида давлат томонидан ёрдам сифатида берилиши керак бўлган стипендияни, талабани ўзидан олдиндан контрактига қўшиб тўланадиган пулни уни ўзига йил давомида тақсимлаб бериладиган абсурд ва иқтисодий томондан зарарли (инфляция господа, инфляция!!) вариант ўрнига , «яхшиси иш топиб ишлай, ўша ишлаган пулларимни домлаларга дарсларга келмаганим учун бераман» деган фикр, ҳаракатида бўлади..

Демак, ҳулоса .: ҳукуматга келажак авлодни ўз Ватанида билим олиш даражаси по барабану! Пулини ўз вақтида тўлаб турсин, бўлди…

Айнан ҳозир Ўзбекистонда нормал яшашни ҳохлайдиган ОДАМ, ФУҚАРО нима қилиши керак?!

1. Ўлиб кетиши керак (Ҳукуматга плюс, боқиманда камаяди)

2. РААССияга қулдорликга кетиши керак (Ҳукуматга плюс, шу ҳукуматддаги экстра класс иқтисодчилар фикрига кўра, давлатга ҳар ой валюта жўнатади..агар ўша ерда ўлиб кетмаса)

3. Кўчиб кетиш керак (яна Ҳукуматга плюс, қанча “умниклар” камайса, шунча Макиавеллини “Государь” концепциясини ўзларига қулай қисмларини қўллаш осон бўлади)

Нима учун биз ўз ВАТАНИМИЗдан кўчиб кетишимиз керак?!

Яхшиси СИЗлар кетинглар! Аниқ четда қийналмийсизлар! Давно ҳорижий банкларда пулларни запас қилиб қўйгансизлар! Фарзандларингиз, неварларингиз ҳам ўша ерларда таълим олмоқда, барибир бу ерга яшамайдилар..келажакда улар Ўзбекистонга фақат космик суммадаги пуллар ишлаш учун келишлари мумкин..

Сабаби, четда Сизлар ва авлодларингиз не то что нормал пул ишлаш, элементар ишчи бўлиб ишга олинсанглар ҳам катта гап…Чунки у ерларда ҚОНУН ва ҚОНУН НАЗОРАТИ Топ Левелда, “лоховской вариант” билан осон пул топиш нольга тенг!!

азу Кузя амакини онасини уйига путёвка беришади!!

Аслида, давлат ғазнасини тўлдириш учун, энг осон йўл бўлмиш асл мақсади халқни шилиш бўлган қарор ва қонунларни тақдим қилиш учун зўр квалификацияга эга бўлиш шарт эмас!!

Бунга семичкачини ҳам АйКьюси етарли. Шу иқтисодий, сиёсий қийин вазиятда йўқдан бор қилиш йўлларини қидириш керак. Бу қийин босқични кўплаб давлатлар босиб ўтган. Улардан энг эффект берганларини олиб, бироз ўзимизга (сиёсий, ижтимоий) мослаб жорий қилса, натижа беради!

Реально олиб қаралса, ҳар қандай қийин ва кризис даврда халқга катта нагрузка туширмай, ривожланиш йўллари бор..Менимча бунга ҳохиш йўқ холос! Бўлмасам, оддий НДС ни давно 12% туширган бўлишарди!

Ҳурматли Ватандошлар! Агар ХАЛҚига, Фуқароларига нисбатан чиққан ва чиқарилаётган абсурд қарор, қонунларни ғазаб билан кутиб олиб, лекин конкрет ҳеч нима қилмасдан кутиб олаверсак, тепада кўрсатиб ўтилган 3 йўлдан бирини танлашга тўғри келади!

Шу сабаб, декабрда бўладиган депутатлар сайловига юридик билимингиз, салоҳиятингиз етса ўз ваколатингизни қўйинг! Любой нормал партияга бориб аъзо бўлингда, ўз ҳудудингиздан номзодингизни қўйинг..Агар кучингиз камлигини сезсангиз, шу ҳалқ ичидан чиққан, ўзингиз таниган, сиздан кучли инсонни номзодини қўллаб қувватланг! “Ким сени сайлатиб қўяди?! Қайси партия сенга изн беради?! Номзодлар теппадан уже сайланиб бўлинган, декабрда маски шоу бўлади холос!” деган ақлли фикрларга тупуриб ҳаракат қилинг!

Сабаби, ЎЗБЕКИСТОНлик (Ватани ва Халқи учун чумолича бўлса ҳам РЕАЛ ёрдами тегадиган) депутатлар сони кўпаймагунча, “Страна Чудес и Дураков” бўлиб қолаверамиз!

Бошқа йўл ва ечимни кўрмяпман..

Омон бўлинглар!»

фикрлар facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Фуркат Курбановга тегишли. Ўзгартиришларсиз олинди.