Роналдунинг мухлиси майдонга югуриб тушиб, унинг олдида тиз чўкди (+фото)

0

Кеча Евро-2020 саралашининг 6-туридан ўрин олган Литва – Португалия баҳсида меҳмонлар йирик ғалабага (1:5) эришди.

Учрашув вақтида майдонга мухлислардан бири югуриб тушди ва меҳмонлар сардори Криштиану Роналдунинг олдига бориб тиз чўкди. Тартиб посбонлари уни олиб чиқиб кетишга ҳаракат қилган вақтида Роналду стадион ходимларини тўхтатиб, ўша ишқибоз билан расмга тушди.