Россияда Ўзбекистон давлат байроғи ҳилпирамоқда

0

Аввалроқ, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари 16—21 сентябрь кунлари Россияда бўлиб ўтадиган «Марказ – 2019» стратегик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларида иштирок этиши ҳақида хабар берилганди. Ўзбекистонлик ҳарбийлар ушбу ҳарбий стратегик машғулотларда қатнашиш учун Россиянинг Оренбург вилоятидаги «Донгуз» полигонида қад кўтарган вақтинчалик ҳарбий шаҳарчага етиб келиб, ўзлари учун ажратилган чодирларга жойлашди.