Тошкентда хоразмлик эркак 2 минг қути тақиқланган трамадол дори воситаси билан қўлга олинди.

0

 

Тошкент шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари ташкил этган тезкор тадбир жараёнида Хоразм вилояти Урганч туманида истиқомат қилувчи эркак қўлга олинди. Унинг ёнидан сотиш, сотиб олиш, истеъмол қилиш тақиқланган трамадол психотроп дори воситасининг 2 минг қутиси топилди.

Ҳозирда бу дори воситаси қаердан ва ким томонидан эркакка етказилгани аниқланмоқда.