Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 12 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

12 сентябр куни эмоциянгизни назоратда тутишингиз керак бўлади. Қалбингизга қувонч ҳам, қайғу ҳам албатта мўралайди. Ана шундай лаҳзаларда эмоцияни жиловда тутиб, балансга эътибор қаратишингиз лозим. Кун давомида ишингиз доирасида янгилик излашдан тийилманг. Куннинг иккинчи ярмида дўстлардан бири билан айтишиб қолишингиз кутилади. Тажовузкорликдан қочинг ва масалани тинчликда ҳал этинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун ишингиз ўнгидан келиши тайин. Аммо шахсий ҳаётингиз бир текисда кечмаслиги мумкин. Яхшиси, шахсий ҳаётни маълум муддат тинч қўйинг. Балки ўзи жойига тушар. Молиявий аҳволингизни бугун жуда катта тезликда мустаҳкамлаб олишингиз талаб этилади. Олисга қилинадиган ҳар қандай кўринишдаги сафар сиз учун муваффақиятли кечади. Мазангиз бўлмаса, халқона усуллар ёрдамида даволанишга уринманг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

12 сентябрда муҳаббатда омадингиз чопмайди. Лекин пул масаласида омад сиз тарафга ўтади. Ишда ва молиявий масалаларни ҳал этишда тўғри йўл танлай биласиз. Тадбиркорлар учун учрашувлар, музокаралар ва хизмат сафарлари муваффақиятли кечади. Аммо рўзғордаги икир-чикирлар қалашиб ётибди. Уларни сизнинг ўрнингизга биров келиб ҳал этмайди. Шундай экан, организмни жисмонан зўриқтирмаган ҳолда рўзғордаги муаммоларни бартараф этинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун куннинг биринчи ярмида сизни бадавлат ва юқори лавозимли шахслар билан танишув лаҳзалари кутиб туради. Бу учрашувлар келгусида мартабангиз ва лавозимингизни ошириш учун асқотади. Дўконма-дўкон, бозорма-бозор чопишдан тийилинг. Пулларингизни яхши кунлар учун асраб қўйинг. Жуфтингиз билан муносабатларда жанговар кайфиятдан воз кечинг. Бу орангизда жанжал келиб чиқишига сабабчи бўлади. Кечқурун ёлғиз қолинг. Хотиржам тортинг ва эртанги режаларни пухталанг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

12 сентябр куни молиявий масалада вазият тезлашади. Умуман қўл теккизмаган иш учун пул оласиз. Бу тақдирнинг кутилмаган совғаси деб билинг-у худога шукр қилинг. Оилавий ҳаётда ким ҳақ, ким ноҳақлигини аниқлашга киришишдан сақланинг. Жуфтингиз билан жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Яхшиси ён беринг. Кечқурун спорт билан шуғулланиш фойдали кечади. Саломатлигингизни сақланг. Бировларнинг кўнглини оғритишдан тийилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Ишга ижодий ёндашиш бугун сизга бир олам яхшилик ва шодликлар ҳадя этиши мумкин. Аммо кун мобайнида айрим муаммоларни бартараф этиш учун дўстлардан қарз кўтаришингизга тўғри келади. Асосийси, эринчоқлик қилманг. Олға қадам ташланг. Куннинг иккинчи ярмида кимлардир мириқиб дам олиш шарафига муяссар бўлади. Кечқурун шамоллаш ёки ангинадан безовталанишингиз кутилади. Дарҳол олдини олинг ёки врач қабулига чопинг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

12 сентябрда кунингиз ажойиб тарзда кечади. Нимани ният қилган бўлсангиз, албатта амалга ошади. Кўнглида кўмири борлардан нари бўлинг. Беҳуда кайфиятингиз бузилишига йўл қўйманг. Молиявий соҳада, иш столи ва компьютерда тартиб ўрнатиш бугун фойдали кечади. Агар нималарнидир сотиб олиш ниятида бўлсангиз, чегирмаси кўпроқ маҳсулотларни танланг. Оилавий бюджетингиз дарз кетишига йўл қўйманг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун истеъдодингиз серқирралиги кўпчиликдан олқишлар эшитишингизни таъминлайди. Лекин муҳаббатда бунинг акси бўлиб чиқади. Оиласиз бўлсангиз, танлаган инсонингиз серзарда ва қўпол характерга эгалигидан хабар топасиз. Тадбиркорлар куннинг иккинчи ярмида хориж сафарига жўнаб кетишлари мумкин. Кечки пайт серқатнов йўлларни кесиб ўтишда эҳтиёткор бўлинг. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазади. Баракасини берсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

12 сентябр куни ким биландир қизиқарли ва ёқимли учрашув кутади. Аслида куннинг биринчи ярмида астойдил тер тўкиб ишлашни режа қилгандингиз. Бу учрашувдан кейин режани ўзгартиришга мажбур бўласиз. Ишхонадаги раҳбарлар билан дипломатларча муносабат юритинг. Агар шундай йўл тута билсангиз, лавозимингиз ошиши нақд бўлиб қолиши мумкин. Кечқурун кекса ва хаста қариндошлардан хабар олиб савобга эга бўлинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун эрта кунда даромадларингизни ҳисоб-китоб қилиш ва модадаги кийимлар сотиб олиш, кўнгил ёзиш, саёҳатга чиқишни режалаштирганмидингиз? Режани ўзгартиришингизга тўғри келади. Чунки бугун сиз режа қилган амаллар муваффақият келтирмайди. Ундан кўра спортзалга қатнашни одат қилинг. Ортиқча вазндан халос бўлиш ҳаракатида бўлинг. Овқатланиш меъёрига амал қилинг. Пул масаласида уйдагиларингиз билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

12 сентябр сиз учун жуда фаол кечади. Мартабангизни оширишда тўғри йўл танлайсиз. Бироқ молиявий муаммолар жиддий. Уларни уддалаш учун анчагина тер тўкишга мажбурсиз. Хайрия тадбирлари, оммавий характерга эга йиғинлар ва хизмат сафарлари бугун омадли кечади. Муҳаббатда ҳам омад сиз томонда бўлади. Лекин оилалилар ташқарида ишқий саргузаштлар ташкил этиш фикридан воз кечишлари керак. Омад сизга ёр бўлсин!

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Шу пайтгача йиғилиб қолган эмоция ва туйғулар бугун ташқарига чиқади. Аммо улар нокерак вақтда ташқарига чиқиши мумкин. Шундай экан, учрашув, янги танишувларни минимумгача туширинг. Уй жониворларини сақлаётганлар уларга нисбатан янада эътиборли бўлишлари талаб этилади. Кун давомида улардан қайсиларидир касалланиб қолиши кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Фирибгарлар, иккиюзламачилар, ҳасадгўйлар, киссавурлар таъқибидан сақланинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади