АЖАЛ ВОДИЙСИНИНГ БИЗ БИЛМАГАН СИРЛАРИ…

0

 

Америка ғарбида жойлашган бу саҳро бекорга ажал водийси деб номланмаган. У ер юзидаги энг иссиқ ҳудуд ҳисобланади. Кундуз кунлари сояда 56 даража иссиқ кузатилади. Ваҳоланки, бу ерда соянинг ўзи йўқ. Қуп-қуруқ саҳрогина юз кўрсатиб турибди. Демак, ҳаво ҳарорати қуёш тиғида камида +80-90 балки 100 даражани ташкил этса не ажаб.

Бу ҳам ҳааммаси эмас. Саҳрода бир пайтлар тўлиб оққан Рейстрек-Плайя кўли аллақачон қуриб, тубида вазни 300 ва ундан ортиқ килограммга тенг тошлар қолган холос. Кўлнинг туби эса худди стол каби теп-текис. Ажабланарлиси, шу улкан тошлар худонинг қудрати билан ҳаракатланади ва ўзидан из қолдирган ҳолда ҳар куни янги манзилда пайдо бўлади. Олимлар жуда кўп маротаба бу сирнинг тагига етишга уринишди. Ҳатто, тошларни йўниб орасига ўтказгичлар ҳам ўрнатишди. Барибир фойдаси йўқ. Бу сирни аниқлай олишмади. Агар масалага реал кўз билан боқсак, улкан тош ҳаракатланиши учун кучли шамол, музлик зарур. Бусиз қуруқ ерда ҳаракатлана олмаслиги керак. Аммо тошлар ҳаракатдан тўхтамаяпти. Ҳойнаҳой, биз одамлар қанча уринсак ҳам Оллоҳнинг бундай мўъжизаларига ечим топа олмасак керак. На илож, мўъжизаларга боқиб ҳайратланишдан бўлак иложимиз йўқ.

Астағфирилло!!!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади