«Ғаройиб ҳодисалар изидан»: КАТАТУМБО ДАРЁСИ — ЕРДАГИ ДЎЗАХ

0

 

Венесуэладаги Кататумбо дарёси Маракайбо кўлига келиб қуйилади. Маракайбо дунёнинг энг ажойиб ва ғаройиб масканларидан бири.

Бу маконда доимий равишда момоқалдироқ ва чақмоқ ҳукм суради. Маракайбо устида, ботқоқликлар узра эсувчи шамоллар денгиз ва океанлардан келган илиқ ҳавони учириб Анд тоғларидаги совуқ ҳавога аралаштиради. Оқибатда чақмоқ ва момоқалдироқлар кузатилади.

Бу ердаги кундалик чақмоқлар жуда катта кучга эга. Чақмоқни 400 километр узоқликдан ҳам бемалол кўрса бўлади. Шунинг учун ҳам Кататумбода яшаб қолиш жуда мушкул. Умуман иложи йўқ десак хато бўлмайди. Чақмоқлар авж паллага кирган пайт ҳар икки сонияда янгиланади. Статистик маълумотларда айтиладики, ҳар квадрат километрда йилига 250 та кучли чақмоқ чақиш ҳодисаси кузатилади. Момоқалдироқлар гумбирлаши ҳам яқин атрофдаги тирик жон омон қолишига кафолат бермайди. Нақ даҳшатнинг ўзи! Шунинг учун бу дарёни ёруғ дунёнинг дўзахи деб аташади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади