Икки пушти камаридан бўлган гўдагига кун бермаган педофил камерада ўзини осиб қўйди…

0

 

Украинанинг Винница шаҳрида яшаган 32 ёшли педофил уч яшар қизи ва беш яшар ўғлини шафқатсизларча калтаклагани камлик қилиб улар билан жинсий муносабатга киришиб келган. Бу жирканч ишларини видеога олиб кейинчалик интернетга жойлаштирган.

Болалар қачон қараса, юз-кўзлари, оёқ-қўллари кўкарган ҳолда юришарди. Қўшнилар сўраса, ё каравотдан йиқилдим, ё зинада қоқилиб кетдим каби ёлғон жавоблар билан чекланишарди. Охири қўшнилар ижтимоий ҳимоя ташкилотига хабар қилишди. Бу ташкилотдан наф бўлмагач, полицияга қўнғироқ қилишди. Полициячилар бу квартирага кириб даҳшатдан қотиб қолишганди. Ичкари кир-чир, антисанитария ҳолати. Болалар кирланган кўрпаларни полга тўшаган ҳолда ухларкан. Золим ва педофил ота уларни бир неча кунлаб уйда ёлғиз қолдириб кетаркан. Келгач эса яна ўша эски ҳунарини бошларкан. Полициячилар ўша заҳоти педофилни қўлга олиб СИЗО га жойлаштиришди. Аммо эртаси куни уни камерада ўзини осган ҳолда кўришди.

Ҳозирда болалар касалхонага жойлаштирилган. Кейинроқ уларни болалар уйига жойлаштиришади.

Прокуратурадагилар бу билан тўхтамоқчи эмас. Негаки, болалар боғчага қатнашган. Боғчадаги тарбиячилар уларнинг кўкарган ерлари билан қизиқиб ҳам кўришмаган. Терговчилар уларни ҳам албатта терговга чақиради.

Астағфирилло!!!

 

loading...