Месси Роналдунинг бирга овқатланиш ҳақидаги таклифига жавоб берди

0

«Барселона» сардори Лионель Месси «Ювентус» форварди Криштиану Роналдунинг бирга тушлик қилиш ҳақидаги таклифига жавоб қайтарди. Гап шундаки, Роналду УЕФА талқинига кўра йилнинг энг яхшиларини аниқлаш маросимида азалий рақиби билан бирга овқатланиш нияти борлигини маълум қилганди.

«Криштиану мен билан тушлик қилмоқчи? Муаммосиз. У билан алоқаларим яхши. Биз бир жамоада ҳаракат қилмаганимиз учун яқин дўст эмасмиз. Одатда турли хил маросимларда кўришиб қоламиз. Бироқ, охиргисида олдингиларидан кўра кўпроқ гаплашдик. Бирга тушлик қилишга келадиган бўлсак, бу қачон рўй беришини билмайман. Чунки, ҳар хил давлатларда яшаймиз ва ўзига яраша маъсулиятларимиз бор. Лекин, агар имконият бўлса ҳеч қандай муаммосиз бу амалга ошади», – дейди 31 ёшли ҳужумчи.