«Муҳташам юз йил» сериалига бир назар: «МУСТАФО РОЛИНИ ИЖРО ЭТГАН АКТЁР ТУРК ЭМАС, ТАТАР ЭКАН…»

0

 

Биз турк киноижодкорлари томонидан суратга олинган «Муҳташам юз йил» сериалини томоша қилиш жараёнида кўпгина саволларга дуч келамиз. Уларнинг баъзиларига жавоб бор, баъзиларига эса йўқ. Ана шундай саволларнинг бири қуйидагича: Сериалда султон Сулаймоннинг тўнғич ўғли шаҳзода Мустафо ролини ижро этган актёр Мехмет Гюнсюр аслида ким? Шу саволга жавоб излаб отаси Теоман Гюнсюрнинг журналистлардан бирига берган интервьюсига назар солдик.

Актёр Мехмет Гюнсюр Истамбулда туғилган. Мармара университетининг журналистика факультетини тамомлаган. Аммо журналистикада иши юришмади ва актёрликка берилди. У фаолияти давомида кўплаб сериалларда суратга тушган. Ҳатто, Голливуд киноижодкорларининг «Смертельная жатва» фильмида ҳам асосий роллардан бирини ижро этган.

Энди масаланинг асосий қисмига боқамиз. Маълум бўлишича, Меҳметнинг қонида татарлар қони мавжуд экан. Шу ҳақда унинг отаси Теоман Гюнсюр гапириб берди.

— Меннинг отам татар эди. Хотинимнинг ота-онаси ҳам татар. Мехмет татар. Бир сўз билан айтганда, биз барчамиз татар миллатига мансубмиз.