Улуғбек Раҳматуллаевдан гўшт ҳақида ажойиб ривоят

0

Абу Хозим роҳимаҳуллоҳ семиз қўйнинг гўштини сотиб турган қассобнинг ёнидан ўтиб қолдилар.
Қассоб: «Эй Абу Хозим! Гўштдан олинг, жуда яхши гўшт», деди.
Абу Хозим: «Ёнимда дирхамим йўқ», дедилар.
Қассоб: «Пулини кейин берсангиз ҳам майли», деди.
Шунда у зот: «Мен учун сизга кейин бергандан кўра нафсимга кейин берганим яхшироқдир», деб жавоб бердилар.