Чилонзор туманидаги ЙТҲ тўғрисидаги хабар

0

Интернет тармоғида тарқалаётган хабарга кўра, Тошкент шаҳар ИИББ ходими ўз автомобилида ҳаракатланиб боргаётганида ЙТҲ содир бўлган, унинг натижасида жабрланган пиёда эса ҳаётдан кўз юмган. Ушбу хабар ҳақиқатдан йироқ эканлигини маълум қиламиз.

12 сентябрь куни тахминан соат 8.00 да Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида ЙПХ инспектори кичик сержант Б.К. “Ласетти” русумли хизмат автомобилида ўз хизмат вазифаларини бажариш давомида, белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Натижада ходим бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган, 48 ёшли Зафар У.га тегишли бўлган “Ласетти” русумли автомобилга тўқнашган.

ЙТҲ натижасида 46 ёшли Зафар А. тан шикастлари билан тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Ҳозирги вақтда шифокорлар унинг ҳолатини қониқарли деб баҳоламоқдалар.

Ушбу факт бўйича ИИББ ходимига нисбатан олиб борилаётган хизмат текшируви давомида ЙТҲ сабаби аниқланади.

Ҳурматли ҳайдовчи ва пиёдалар! Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг.

Унутманг: сизнинг ҳаракатларингиз сабабли йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари ҳаёти ва соғлиғига зарар етиши мумкин.