Ҳиндистонда эркакни икки хотини учинчисига уйланмоқчилиги туфайли шафқатсизларча калтаклади… (ВИДЕО)

0

 

Бу ҳам кулгили, ҳам аянчли воқеа Ҳиндистоннинг Тамил-Наду штатида содир бўлди. Маълумот беришларича, 26 ёшли Динеш исмли эркак илк бор 2016 йили бирдан икки аёлга уйланган. Уч йил ўтиб учинчи хотинга ҳам бекитиқча уйланиб олмоқчи бўлганди, қовун тушириб қўйди. Иккала хотини бундан хабар топди-ю, қариндош-уруғини бошлаб келиб эр шўрликни роса савалади. Савалашни хотинларидан бири бошлаб берди. Қолганлар давом эттирди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда кўпхотинлилик тақиқланган. Демак, Динеш жаноблари озодликдан маҳрум этилиши мумкин.