КАЛИНИНГРАДДА ЎЗБЕКИСТОНЛИК МУҲОЖИРНИ ВАҲШИЙЛАРЧА ЎЛДИРИШДИ…

0

 

Россиянинг Калининград шаҳрида ўзбекистонлик муҳожир ваҳшийларча ўлдириб кетилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти хабарига кўра, фожиа 12 сентябр куни содир бўлган. Полиция ходимлари қотилни тез фурсатда топиб қўлга олишди. У 24 ёшли маҳаллий аҳоли вакили экан. У кўчада ўзбекистонлик эркакни қўлида мавжуд бўлган белкурак билан бир неча марта уриб ташлаган. Қараганки, муҳожир ўлим топган. Жасадини ўша атрофдаги биоҳожатхонага олиб кириб ёқиб юборган. Суриштирувлар чоғида у жиноятга қўл уришига муҳожирнинг ўзини тутиши ёқмаганлигини баҳона қилди.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан Россия жиноят мажмуасининг 105 модда 1 қисми («Қотиллик») га кўра жиноий иш очилган. Тергов жараёни давом этмоқда.