Конгода йўловчи ташувчи поезд ҳалокатга учради. 50 киши ҳалок бўлди…

0

 

Конго демократик республикасида йўловчи ташувчи поезд рельсдан чиқиб ағдарилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди. 23 киши оғир жароҳат олди. Аммо мамлакат гуманитар масалалар ва табиий офатларга қарши кураш вазири Стив Мбикайининг айтишича, қурбонлар сони яна ортиши мумкин. Чунки ҳали поезд остидан барча йўловчиларни тортиб олиб улгуришмади.

Ушбу ҳалокат 12 сентябр куни Танганьика вилоятида содир бўлди. Вазир ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ўз ҳамдардлигини изҳор этди.

Ҳозирча ҳалокат сабаблари аниқланмади.