«Миллион» ва «Браво» жамоасининг муносабатлари яхшиланяпти!

0

«Миллион» ва «Браво» жамоаси аъзоларининг муносабатлари анча яхшиланяпти. Бундай дейишимизга ўзига хос сабаб бор. Чунки «Браво» жамоаси аъзоси Аҳмаднинг бугун таваллуд айёми билан энг қизғин табриклаганлар «Миллион»чилар Миркомил Мусаев ва Алишер Ботиров бўлди.

Алишернинг тилагини ўзингиз бир кўринг:

— Энди мани галимда-а. Укажоним, табриклайман. Ишон, битта команда бўлганимиздаям шунақа табриклардим, ҳозирам худди шунақа табриклайман. Ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Олдинам шу гапни гапирганман, ҳозирам қайтараман – қачон уйланасан? Ҳамма яхши тилакларим ёнингда, ҳайдасанг ҳам кетмайди, жавоб!