Мирзиёевнинг куёви россиялик автоблогерга тест-драйв учун Mercedes, Maybach ва Bentley тақдим этди

0

Россиялик таниқли автоблогер, «Smotra.ru» портали асосчиси Эрик Давидич янги — D3 форматидаги тест-драйвларни суратга олиш учун 12 сентябрь оқшомида Тошкентга учиб келди.

«Дарё»нинг хабар беришича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг куёви Отабек Умаров россиялик автоблогерга навбатдаги автошарҳни суратга олиш учун премиум-классга мансуб автомобилларни тақдим этган.

Автоблогерга тақдим этилган автомобиллар орасида Mercedes AMG GT 4, Brabus Maybach 900 ва Bentley бор. Бу ҳақда Эрик Давидичнинг ўзи Instagram‘даги саҳифасида хабар қолдирган.