Моуриньо Мессининг олдида қарздор эканлигини айтди

0

Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо «Барселона» сардори Лионель Месси унинг мураббийлик фаолиятига қандай таъсир ўтказгани ҳақида гапирди.

«Айтишим керакки, мен кўплаб шогирдларим олдида қарздорман. Шунингдек, қўл остимда ўйнамаган, лекин, менга катта муаммо туғдирганларга ҳам. Масалан. Месси мени энг яхши мураббийга айлантирди. Боиси, унга қарши ўйинларда пухта тайёргарлик кўриш керак эди. Месси билан бирга мен дуч келган бошқа ажойиб футболчиларни ҳам назарда тутмоқдаман», – дейди 56 ёшли мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо 2010-2013 йиллар оралиғида «Реал» клуби бошқарган бўлиб, жамоа билан Испанияда 3та титулни (Ла Лига, Кубок, Суперкубок) қўлга киритганди.