Путин Ҳабиб Нурмагомедов билан учрашди

0

Россия президенти Владимир Путин UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов билан учрашди.

«Мен сени табриклайман, жуда яхши беллашув, чиройли, адолатли. Бўғиш усули яхши бўлди. Классик усул ва сен унинг томоғига ҳам зарар етказмадинг. Барчаси адолатли», — дея мурожаат қилди Путин Нурмагомедовга.

Шунингдек, Россия раҳбари спортчининг отаси Абдулманоп Нурмагомедовни ҳам табриклади. «Ўғлингизни ютуғи билан сизни табриклайман. Муносиб жанг. Кучли, чидамли курашчи», — деди Путин.

Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов Абу-Даби бўлиб ўтган UFC 242 мусобақасида Дастин Порьени мағлубиятга учратиб чемпионликни ҳимоя қилди.