Қозоғистонда эрини ўлдириб, уй остига бетонлаб ташлаган аёл устидан суд жараёни бошланди… (юраги заифлар ўқимасин)

0

 

Қозоғистоннинг Отирау вилоятида бундан олти йил бурун содир этилган жиноят фош этилди ва суд жараёни бошланди. Судланувчи аёл киши бўлиб, ҳақиқатан олти йил олдин эри билан жанжаллашиб қолиш оқибатида уни ўлдириб, ҳовлисига кўмган, устини бетонлаб, бетон устига товуқ катак қурган-у, ҳеч нарса бўлмагандек яшайверган. Даҳшатлиси, шу қадар маразларча жиноят содир этиб ҳам бир туки сесканмаган. Аксинча, эри йўқолиб қолгани ҳақида полиция маҳкамасига ариза билан мурожаат этган. Полиция ходимлари изсиз ғойиб бўлган эркакни қидиришди ва бу қидирувлар уларни марҳумнинг уйига етаклаб келди. Марҳумнинг ўсмир жияни мурдани чуқурга ташлаб, устини бетонлашда ёрдам берган экан. Шубҳасиз, аёл уни ҳам ўлдириш билан қўрқитган. Худди шу ўсмир ҳақиқатни ошкор этди.

Қариндошларнинг айтишича, аёл марҳум эри билан негадир квартира талашиб кўп жанжаллашаркан.

Астағфирилло!!!