Қозоғистонда питбул зотли ит 54 ёшли аёлни ғажиб ташлади…

0

 

Исми-шарифи маълум қилинмаган, Тараз шаҳрида яшовчи 54 ёшли аёл қариндошиникига меҳмонга борганди. Кутилмаганда питбул зотига мансуб ит югуриб келиб аёлга ташланди. Афсуски, қўшнилар чиқиб ҳам ҳам итни аёлдан айириб ола билмади. Ит аёлнинг танасини деярли тилкалаб ташлашга улгурди.

Фожиа юз берган жойга етиб келган «Тез ёрдам» врачлари ҳам оғир аҳволда қолган аёлга илк ёрдамни бериш учун ярим соатча овора бўлишди. Кейин уни касалхонага олиб кетишди. Жарроҳлик амалиёти ташкил этилди. Аммо жабрланувчининг ҳаётини сақлаб қола олишмади. Аёл касалхонага етиб келгунга қадар икки литрдан ортиқ қон йўқотибди. Юраги уришдан тўхтади.

Полициячилар ушбу факт бўйича суриштирув ишларини бошлашган.

Питбультерьер зотига мансуб итлар асосан уй қўриқчиси сифатида боқилади. Лекин дуч келган одамга ташланиши жуда кам кузатилади. Жисмонан кучли, улкан бўлишига қарамай, бу итлар жуда меҳрибон ва ювош.