«Реал»да жароҳатлар давом этади, Модричдан кейин яна бир футболчи сафдан чиқди

0

«Реал» ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде Уругвай терма жамоасининг машғулотлари вақтида чап оёғидан жароҳат олиб, маълум муддатга сафдан чиқди.

Кеча эса клубнинг асосий аъзоларидан бири Лука Модрич ҳам жароҳатлангани маълум бўлганди. Шу тариқа, улар эртага ЛаЛиганинг 4-тури доирасида бўлиб ўтадиган «Леванте»га қарши баҳсни ўтказиб юбориши кутилмоқда.

Аввалроқ, «қироллик клуби» лазаретидан Марко Асенсио, Браҳим Диас, Иско, Лука Ёвич, Хамес Родригес, Эден Азар, Родриго каби ўйинчилар жой олганди.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» – «Леванте» баҳси Тошкент вақти билан 16:00да бошланади. Шунингдек, мазкур баҳсда ўтган ўйинда қизил карточка олган вингер Гарет Бэйл ҳам қатнаша олмайди.