Россиялик актриса Анастасия Заворотнюк ўта оғир аҳволда касалхонага ётқизилди…

0

 

Актриса касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Айтишларича, актриса яқинда Польшадан ватанга қайтган ва ўзини ёмон ҳис қилиши туфайли касалхонага ётган. Бугун эса унинг аҳволи жуда оғирлашиб қолгани сабабли жонлантириш бўлимига ўтказилди. Польшада ҳам актриса саратон хасталигига қарши муолажалар олганди. Бироқ бу муолажалар ижобий натижа бермади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда биз Анастасия Заворотнюк саратон хасталигидан азоб чекаётгани ҳақида хабар бергандик. Хасталик хуруж қилиши оқибатида у апрел ойидан бери театр саҳнасига чиқмаётганди. Актрисанинг вакили эса бу маълумотни кескин инкор этган ҳолда, Анастасия болаари учун Америка визасини тўғрилаётгани ҳақида гапирганди. Актрисанинг ўзи ҳам хасталик ҳақида журналистларнинг саволларини жавобсиз қолдирган.

 

 

loading...