Самуэль Это’о Салоҳ ҳамда Мане нега «Олтин тўп»ни қўлга кирита олмаслиги ҳақида гапирди

0

Бир неча кун олдин футболдаги профессионал фаолиятини якунлаган 38 ёшли ҳужумчи Самуэль Это’о «Ливерпуль» форвардлари Муҳаммад Салоҳ ҳамда Садио Маненинг «Олтин тўп» учун имконияти ҳақида фикр билдирди.

“Африкаликларга нисбатан хурмат кўрсатилмаслиги аниқ. Янглишган бўлишим ҳам мумкин, лекин, Мане ва Салоҳ «Олтин тўп»ни қўлга кирита олмаслиги турган гап. Шу билан бирга Мане, Салоҳ (ва Обамеянг) АПЛнинг ўтган мавсум тўпурарлари бўлишди. Агар улар сўровнома натижасида кучли бешликдан ўрин олмайдиган бўлса, унда буни мантиқан изоҳлаб бўлмайди. Роналду ҳамда Месси? Улар маҳоратли футболчилар. Бироқ, бу йил ЕЧЛда Мане ҳамда Салоҳ зафар қучган”, – дейди Это’о.