Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 14 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

14 сентябр куни яқинларингиз учун психологга айланиб, уларни руҳлантиришингиз талаб этилади. Яқиндагина танишган одамлар ҳам худди шундай ёрдам сўраб сизга мурожаат этади. Муҳаббатда ҳам жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз сиздан жасурлик кутади. Унинг ишончини оқлашга ҳаракат қилинг. Ишхонада илгари бир-икки қўл уриб кўрмаган юмушни зиммангизга олманг. Уятга қолишингиз мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Куннинг биринчи ярми сиз учун жанжалли вазиятлардан иборат бўлади. Бундай кайфият сизни кечқурунгина тарк этади. Куннинг иккинчи ярмида сизни меҳмонга ёки шунга ўхшаш тантанага таклиф этишлари мумкин. Бу ҳам сизга позитив кайфият ҳадя этади. Молиявий масалада хато қила кўрманг. Қимматга тушади. Таваккалчиликка йўналтирилган молиявий операциялардан воз кечинг. Саломатлик масаласида кечқурун жиддий муаммога дуч келишингиз кутилади. Юрагингиз безовта қилиш эҳтимоли бор.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

14 сентябрда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизни севинг. У ҳам севгингизни ҳис эта олади ва шунга қараб юзингизни ёруғ қилишга тушади. Раҳбарлар эса дарҳол сизни мукофотга лойиқ кўришлари мумкин. Муҳаббатда романтика ва хушомадни аяб ўтирманг. Шундоқ ҳам суюкли инсонингиз кун бўйи сизни кўрмайди. Кечки пайт табиат қўйнида дам олиш қизиқарли ва хайрли кечади. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Эрталабдан ҳар бир ҳолат, воқеа, манзара асабингизни буза бошлайди. Балки уйқуга тўймагандирсиз? У ҳолда тушлик пайтида мудраб олсангиз ҳам ортиқчалик қилмайди. Умуман олганда, бугун хотиржамликни қўлдан бермаслигингиз лозим. Акс ҳолда жанжалли вазиятлар қуршовида қолишингиз мумкин. Оила қурмаган қизлар кечки пайт ўзи ёқтирган инсоннинг муҳаббат изҳорларини қабул қилиб олиши кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Овқатланиш меъёрини билинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

14 сентябр куни қайсарликка ўхшаш одатларни четга суринг. Мўл даромад берадиган ишларни бажаришдан бош тортманг. Билинг, қайси ишга қўл урманг, мустақил тарзда бир ўзингиз бажаришингиз керак. Кечки пайт яқин дўстларингиздан бири ёқимли хабар етказади. Бу хабарни эшитиб ростакамига қувониб кетасиз. Спорт билан шуғулланадиганлар бугун эҳтиётсизлик туфайли жиддий жароҳат олишлари мумкин. Саломатлигингизни асранг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Кун аввалида турли бўлар-бўлмас миш-мишлар асабингизга тегса, сира ҳайрон бўлманг. Душманларингиз кўп. Улар тиш қайраб туришади. Хатога йўл қўйишингизни кутишади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда кучли ҳисоб-китобга эга бўлишингиз керак. Арзимас хато ҳам инқирозга юз туттириши ҳеч гап эмас. Сурункали хасталикка йўлиққанлар дориларини ўз вақтида ичишлари керак. Кечқурун танишлардан бириникига меҳмон бўлиб боришингиз кутилади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

14 сентябрда жанжалли вазиятлардан қочиш учун уйқудан турганданоқ позитив кайфиятга эга бўлишингиз керак. Бу кўпроқ ўзингизга боғлиқ бўлади. Тасаввур қилингки, сиз кимсасиз оролга тушиб қолдингиз. Чуқур-чуқур нафас олинг ва ҳар бир ўтаётган лаҳзадан лаззат олишга ҳаракат қилинг. Шовқинли давралар ва дўстлар билан хурсандчилик қилишдан бугунча воз кечинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун чаён буржи вакиллари учун сюрпризлар куни бўлади. Азбаройи хурсанд бўлганингиздан эмоциянгизни аранг жиловлай оласиз. Молиявий муаммолар силлиқчасига бартараф этилади. Нафақат заҳирадаги пулларни асраб қоласиз, балки кимларгадир қарз беришга ҳам улгурасиз. Электр токига ишлайдиган асбоблардан фойдаланганда ниҳоятда эҳтиёткор бўлишингиз тавсия этилади. Омадингизни берсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

14 сентябр куни қаттиқ меҳнат қилишингизга тўғри келади. Биласиз, илгари бу қадар қора терга тушиб ишламагансиз. Аммо шунақаси ҳам бўлиб туради. Шунга яраша кутилган ижобий натижаларга эришасиз. Раҳбарлар олдида юзингиз ёруғ бўлади. Агар оиласизлар севгилиси билан романтик учрашув ташкил этса, оқшом улар учун аъло даражада ўтади. Асосийси, муносабатларда мулойим ва дипломат бўлинг. Соғлиғингизни биринчи навбатга қўйиш ҳам эсингиздан чиқмасин.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун ҳатто ер-у кўкка ишонмайдиган, телбаларча севган инсонингизга ҳам ички сирларингизни ошкор этманг. Айримлар куннинг биринчи ярмини сафарда ўтказиши кутилмоқда. Шу орада фавқулодда харидларни амалга оширишингиз, янги уйга кўчиб ўтишингиз ва муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш билан шуғулланишингиз эҳтимолга яқин. Дала ҳовлида ёки сув ҳавзаларида дам олиш енгил торттиради. Молиявий муаммолардан қисқа муддатга бўлса-да нари бўлинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

14 сентябрни кўнгилдагидек, ёқимли вазиятлар қуршовида кечирасиз. Фақат кун тартибини ўзгартиришга уринманг. Ишларингиз кўпайгандан кўпаяди. Бу яхшиликка албатта. Иш қанча кўп бўлса, даромад ҳам шунча мўл бўлади. Тўғри эмасми? Тадбиркорлар ҳам бугун тиним билишмайди. Лекин фақатгина пул учун эмас, балки рақобатчилардан нарироқ бўлиш учун куйиб-пишишади. Ҳайратланарлиси, мақсадингизга албатта етасиз.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугун ишхонангиздаги фирибга йўғрилган ёлғонлар ва турли мавзудаги баҳс-мунозаралардан нари бўлишингиз тавсия этилади. Буларга аралашсангиз, бекорга асабингиз бузилгани қолади. Оилалилар бугун йирик харидларга қўл уришлари кутилади. Пуллар уча-уча сизни буткул тарк этади. Аммо хавотир олманг. Кечқурун улар ўрнини янгилари эгаллайди. Қиз-жувонлар учун бугун гўзаллик салонига бориш, имижини ва соч рангини ўзгартириш ёқимли кечади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади